Бугун 28 июнь, 2025 йил, шанба

O'ZB

Урганчда шоқоллар юрибдими?

Урганчда шоқоллар юрибдими?

Ижтимоий тармоқларда Хоразм вилояти Урганч туманида шоқоллар юргани айтилган хабарлар тарқалди. Вилоят Экология бошқармаси ҳолат юзасидан муносабат билдирди.

Унда айтилишича, ушбу ҳолат Урганч тумани, Чандирқиёт қишлоғи, “Бақайлар” маҳалласи ҳудудида кузатилган. Ҳозирда шоқолларни Ўзбекистоннинг “Ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида”ги қонуни талабларига мувофиқ муҳофаза қилиш чораларини кўриш ҳамда инсон хўжалик фаолиятига зарар етказилишининг олдини олиш мақсадида ҳаваскор овчилар гуруҳи шакллантирилиб, ҳуркитиш ишлари олиб борилмоқда

Маълумот учун, ҳуркитиш ишлари — бу бўрилар одамлар яшайдиган ҳудудларга яқинлашмаслиги учун олиб бориладиган профилактик чоралар, яъни уларни қўрқитиш ва ҳудуддан йироқлаштиришга қаратилган ҳаракатлардир.

Киритилди: Бугун 10:50. Ўқилди: 762 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!