Бугун 6 май, 2024 йил, душанба

O'ZB

Урганч туманида чақалоқ савдосига қўл урган аёллар жазога тортилди

Урганч туманида чақалоқ савдосига қўл урган аёллар жазога тортилди

Жамиятимизда шундай тоифадаги манфур шахслар борки, улар моддий манфаат эвазига ўз яқинларидан воз кечишгача боришади ҳамда уларнинг мазкур қилмиши охир-оқибат жиноят билан якунланади.

Жумладан, Урганч шахрида яшовчи Бахорой (исмлар ўзгартирилган) таниши Заҳро билан тил бириктириб, қизи Ойхонимнинг никоҳсиз туғилган фарзандини моддий манфаат кўриш ниятида сотиш пайига тушади.

2018 йилнинг 28 май куни Баҳорой неварасини 3.000 АҚШ доллари эвазига Урганч туманида яшовчи фуқарога сотаётган вақтда ашёвий далиллар билан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари томонидан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбир жараёнида жиноят устида ушланган.

Жиноят ишининг дастлабки тергов ҳаракатлари Урганч тумани ИИБ терговчиси томонидан олиб борилиб, жиноий шерикларнинг қилмишлари тўлиқ фош этилди.

Жиноий қилмишлари 2018 йил 8 сентябрь куни жиноят ишлари бўйича Урганч тумани судида кўриб чиқилган ушбу кимсаларнинг кирдикорлари судда ўз исботини тўлиқ топди ва уларга нисбатан адолатли жазо тайинланди.

Киритилди: 18:29 14.12.2018. Ўқилди: 1796 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!