Бугун 27 апрель, 2024 йил, шанба

O'ZB

Ўқитувчилар ўз фани ҳамда давлат тилидан тест топширмоқда

Ўқитувчилар ўз фани ҳамда давлат тилидан  тест топширмоқда

Сирдарё вилояти халқ таълими бошқарув органлари ходимлари, методистлар ва мактаб ўқитувчиларининг менежерлик, тегишли фан ва давлат тили бўйича билимларини аниқлаш мақсадида тест синовларига старт берилди. Бу ҳақда Халқ таълими вазирлиги Ахборот хизмати хабар берди.

Ҳозирги кунга келиб тест жараёнларида математика, информатика, иқтисодий билим асослари каби фан ўқитувчилари ва методистлари иштирок этишди.

Ўқитувчилар 30 та ўз мутахассислигига яқин бўлган фандан ва 20 та давлат тили, жами 50 та тестни икки соат мобайнида ечиши керак.

Тест синовларини жорий йилнинг 13 октябрь куни якунлаш ва ушбу жараёнга Сирдарё вилояти халқ таълими тизимида фаолият юритаётган 12500 дан ортиқ ўқитувчи ва ходимларни барчасини қамраб олиш кўзда тутилган.

Шу билан бирга, фан методистлари, мактаб директорлари ва ўринбосарлари ҳамда ўқитувчиларнинг ижодкорликка, янгиликларга ҳамда ўз устида янада кўпроқ ишлашга ундаш мақсадида иншо ёзишлари режалаштирилган.

Фан методистлари жорий йилнинг 10-12 октябрь кунлари, директор ўринбосарлари ва барча ўқитувчилар ўзлари фаолият кўрсатаётган таълим муассасаларида дарсдан кейинги вақтларда иншо ёзишади.

Шуни таъкидлаш лозимки, мамлакатимизнинг бошқа ҳудудларида фаолият юритаётган халқ тизими ходимларини ҳам босқичма босқич тест синовларидан ўтказиш режалаштирилган.

Киритилди: 16:28 10.10.2019. Ўқилди: 3461 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!