Бугун 28 сентябрь, 2026 йил, душанба

O'ZB

"Унинг афсонавий ўйинчига айланиш салоҳияти бор"

"Унинг афсонавий ўйинчига айланиш салоҳияти бор"

Луис де ла Фуэнте Ямал келажакда афсонавий ўйинчига айланиши мумкинлигини айтди.

«Ламин — ажойиб спортчи. У 16 ёшида терма жамоада дебют қилди ва ҳали болалигиданоқ атрофидаги катта медиа эътибори ва босимни хотиржамлик билан қабул қила олди. Ҳозир у 19 ёшда ва футбол нуқтаи назаридан жуда етук. Унинг афсонавий ўйинчига айланиш салоҳияти бор.

Биз АҚШда Лос-Анжелесдаги энг баланд бинолардан бирининг бутун деворида унинг суратини кўрдик. Бу ҳаётингизга айланганини англаш осон эмас. Аммо у буни табиий, хотиржам ва жуда етуклик билан қабул қилмоқда.

Албатта, Ямалнинг омма олдидаги қиёфаси ва ҳақиқий ички дунёси ўртасида фарқ бўлиши мумкин. Аммо медиа босими кучли бўлган муҳитда ўзини ҳимоя қилишнинг ягона йўли шу бўлиши мумкин.

У ўзини жуда табиий тутади, катта вазминлик ва етукликни намоён этади. Бундан хурсандман, чунки унинг ёшидаги бошқа инсонлар бундай вазиятга тушганда бу босимни кўтара олмаслиги ҳам мумкин эди».

Киритилди: 23:05 26.09.2026. Ўқилди: 803 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!