Бугун 5 май, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Умумий фойдаланишдаги автомобил йўлларини эксплуатация қилиш ишларига аутсорсинг асосида хусусий сектор жалб этилади

Умумий фойдаланишдаги автомобил йўлларини эксплуатация қилиш ишларига аутсорсинг асосида хусусий сектор жалб этилади

“Умумий фойдаланишдаги автомобил йўлларини эксплуатация қилиш ишларини аутсорсинг асосида хусусий сектор томонидан амалга оширишни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида” ги Ҳукумат қарори (233-сон, 24.04.2024-й.) қабул қилинди.

Қарор билан “Умумий фойдаланишдаги автомобил йўлларини эксплуатация қилиш ишларини аутсорсинг асосида хусусий сектор томонидан амалга ошириш тартиби тўғрисида”ги вақтинчалик Низом тасдиқланди.

Қарорга мувофиқ Автомобил йўллари қўмитаси Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари билан биргаликда 2024-йил 1-майдан бошлаб тажриба-синов тариқасида умумий фойдаланишдаги автомобил йўлларини эксплуатация қилиш ишларига аутсорсинг асосида хусусий секторни жалб қилиш лойиҳалари бўйича эълонларни давлат харидларининг махсус ахборот порталига жойлаштиради.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023-йил 10-октябрдаги ПҚ-330-сон қарорига мувофиқ жорий йилда республика бўйича жами узунлиги 260 км бўлган умумий фойдаланишдаги автомобил йўлини эксплуатация қилиш ишларига аутсорсинг асосида хусусий секторни жалб қилиш лойиҳаларини амалга ошириш режалаштирилган.

Киритилди: 12:45 25.04.2024. Ўқилди: 526 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!