Бугун 24 июнь, 2025 йил, сешанба

O'ZB

Ўлимни қайд қилиш билан боғлиқ маъмурий регламент тасдиқланмоқда

A A A
Ўлимни қайд қилиш билан боғлиқ маъмурий регламент тасдиқланмоқда

Лойиҳа билан Ўлимни қайд қилиш билан боғлиқ композит давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламенти тасдиқланмоқда.
Соғлиқни сақлаш муассасалари томонидан ўлим ҳақида тиббий гувоҳнома бериш тартиби бекор қилиниб, фақат электрон тизим орқали ўлим ҳақида тиббий маълумотнома шакллантириш тартиби жорий этилмоқда.
“2022 йил 1 январдан Тошкент шаҳрида, 2022 йил 1 июлдан эса бутун республика ҳудудида тиббиёт муассасалари томонидан ўлим ҳақида тиббий гувоҳнома бериш тартиби бекор қилиниб, фақат электрон тизим орқали ўлим ҳақида тиббий маълумотнома шакллантириш тартиби жорий этилади”, - дейилган ҳужжатда.
Бюрократик тўсиқларнинг олдини олиш ва фуқароларга қулайлик яратиш мақсадида ФҲДЁ органлари томонидан бериладиган QR-код (матрик штрихли код) тасвири туширилган маълумотномалар ўлим ҳақидаги гербли гувоҳномага тенглаштирилмоқда ҳамда бу маълумотномаларни давлат органлари, корхона, муассаса ва ташкилотлар томонидан қабул қилишни рад этиши тақиқланмоқда.
Ўлим ҳақида тиббий маълумотнома бериш, ўлимни қайд қилиш, вафот этган шахсни дафн қилиш учун қабристонга маълумотнома бериш ва дафн этиш учун нафақа бериш бўйича композит давлат хизматлари жорий этилмоқда.

Киритилди: 22:07 07.12.2021. Ўқилди: 2908 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!