Бу ҳақда Германия Мудофаа вазири Писторус маълум қилди.
Борис Писториус бу ҳақда Die Zeit газетаси томонидан ташкил этилган суҳбат чоғида айтиб ўтди.
Германия Мудофаа вазирлиги раҳбари Украинани қўллаб-қувватлашни тўхтатишга чақираётганлар ҳамда "бу бизнинг урушимиз эмас" деяётганларни бунинг оқибатларини ўйлаб кўришга чақирди.
"Агар биз ёки Ғарб украиналикларни қўллаб-қувватлашни тўхтатгани учун улар бу урушда мағлуб бўлса, эртага мустақил Украина давлати бўлмаслигини тушунишимиз керак. Ҳа, Украинани қўллаб-қувватлаш қимматга тушади, бироқ украиналикларнинг мағлубияти бизга Путиннинг ҳарбий таҳдиди нуқтаи назаридан анча қимматга тушади. Чунки Украинадан қочқинлар оқими юзага келади", — дея фикр билдирди Писториоус.