Украинанинг Днепропетровск вилоятига 24 июнь куни қилинган ракетали ҳужум оқибатида ҳалок бўлганлар сони 22 нафарга етди. Бу ҳақда вилоят ҳарбий маъмурияти раҳбари Сергей Лисак маълум қилди.
«Афсуски, Днепр шаҳрига қилинган ракетали ҳужум қурбонлари сони ошиб боряпти. Ҳозирги вақтда шаҳарда ҳалок бўлганлар сони 20 нафар. Самар шаҳридаги қурбонлар билан биргаликда — 22 нафар», — деб ёзди Лисак Телеграмда, пайшанба куни тонгда.