Бугун 28 июнь, 2025 йил, шанба

O'ZB

Украиналикларнинг 52 фоизи Россия билан музокараларда ҳудудий муросаларга боришга қарши

Украиналикларнинг 52 фоизи Россия билан музокараларда ҳудудий муросаларга боришга қарши

Бундай натижаларни Киев халқаро социология институти томонидан ўтказилган сўровнома кўрсатди.

Сўровномада қатнашганларнинг 38 фоизи маълум даражадаги ҳудудий йўқотишларга тайёрлигини билдирган. Респондентларнинг 78 фоизи Украина назоратида бўлган ҳудудларни Россияга топширишга қарши чиқди. Бундай қарорни 15 фоиз иштирокчи қўллаб-қувватлаган.

Украинага тегишли ҳудудларни Россиянинг бир қисми сифатида расман тан олиш ғоясини 68 фоиз иштирокчи рад этган, 24 фоизи эса буни қабул қилишга тайёрлигини билдирган.

Россиянинг бу ҳудудларда фақатгина де-факто назоратини тан олиш вариантини сўровнома иштирокчиларининг 43 фоизи қўллаб-қувватлаган, 48 фоизи эса бунга қарши чиққан.

Шу билан бирга, муаллифларнинг таъкидлашича, Киев ҳалқаро социология институтининг бошқа сўровлари шуни кўрсатадики, агар "тинчлик режаси" хавфсизлик кафолатлари ва Украинанинг келажаги учун муҳим бўлган бошқа таркибий қисмларни ўз ичига олса, респондентларнинг ярмидан кўпи уруш тугашининг бундай сценарийсини қабул қилиши мумкин, аммо бунга иштиёқ етарли эмас.

Киритилди: 11:15 11.06.2025. Ўқилди: 1153 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!