Бугун 22 ноябрь, 2026 йил, якшанба

O'ZB

Украиналиклар русларнинг бўлинмаларига зарба берди

A A A
Украиналиклар русларнинг бўлинмаларига зарба берди

Украина ҳарбийлари Кременная Луганск вилоятида Россия Федерациясининг 20-қўшма қуролли армиясининг дивизионига зарба берди.

Россиялик "ҳарбий мухбирлар"нинг баёнотларига таянган Америка урушни ўрганиш институти таҳлилчиларига кўра, Украина Қуролли кучлари Россия ҳарбийлари 20-қўшма қуролли армия қўмондони келишини кутаётган пайтда зарба берган.

Қайд этилишича, HIMARSнинг зарбалари натижасида 100 га яқин россиялик аскарлар ҳалок бўлган, 100 га яқини яраланган.

Россия пропагандачиларининг фикрича, гап нафақат ишчи кучи, балки зирҳли техникалар колоннаси ҳақида ҳам кетмоқда.

Киритилди: 13:34 15.06.2023. Ўқилди: 4686 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар