Германиянинг Гамбург шаҳри ҳукумати Украинадан келган қочқинларни контейнерларга жойлаштиришни режалаштирмоқда, деб ёзади Bild газетаси.
Қайд этилишича, бундай қарорга шаҳарлардаги бошпана ва ётоқхоналарда жой йўқлиги сабаб бўлган.
Контейнерларнинг ўлчамлари узунлиги 6 м ва кенглиги 2,5 м бўлиб, уларда ошхона ва ҳаммом мавжуд, сув ва газ таъминланган.