Бугун 29 декабрь, 2025 йил, душанба

O'ZB

Украинага зарбаларни тўхтатиши шарт

Украинага зарбаларни тўхтатиши шарт

Мен Путин билан учрашишга тайёрман, аммо бунинг учун у Украинага зарбаларни тўхтатиши шарт — Зеленский.

"Бироз ғалати ҳолат: бир томондан, Путин АҚШ президентига урушни тугатишни хоҳлаётганини, бу унинг истаги эканини айтмоқда. Бошқа томондан эса матбуотда унинг урушни давом эттиришга тайёрлиги ва хоҳлаётгани ҳақидаги баёнотлари чиқмоқда. Путин Украинани дронлар ва ракеталар билан ўққа тутмоқда, фуқаролик инфратузилмаси вайрон қилинаётганидан очиқчасига қувонмоқда, генералларига қаерга бориш, нимани эгаллаш ҳақида буйруқлар бермоқда. Агар Путин бу ҳаракатларини тўхтатса, мен у билан юзма-юз учрашув ўтказишга тайёрман, мен буни Трампга ҳам айтдим", — деди Украина президенти.

Киритилди: Бугун 17:40. Ўқилди: 720 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!