АҚШ Конгресси Вакиллар палатасида Украинага ҳарбий ёрдам кўрсатиш тўғрисидаги қонун лойиҳаси процессуал овоз беришдан ўтди.
Қайд этилишича, Исроил ва Тайванга ёрдам кўрсатиш лойиҳалари, Россиянинг музлатилган активларини мусодара қилиш ва Хитойга қарши қўшимча санкциялар лойиҳаси ҳам маъқулланган.
ТАСС хабарига кўра, Вакиллар палатаси ушбу пакетни 20 апрель, шанба куниёқ қабул қилиши мумкин.