Бу ҳақда АҚШ Қуролли кучлари Шимолий қўмондонлиги ва Шимолий Америка аэрокосмик мудофаа бўйича қўшма қўмондонлиги (NORAD) раҳбари генерал Грегори Гийо Сенатнинг қуролли кучлар бўйича қўмитасида бўлиб ўтган тингловларда маълум қилди.
Генерал Москванинг Пекин ва Пхенян билан ҳарбий ҳамкорлиги ривожланаётганини қайд этди ва Қўшма Штатларнинг “асосий рақибларидан бири” билан тўғридан-тўғри можаро эҳтимоли ортиб бораётганини таъкидлади.
"Хитой, Россия, Шимолий Корея ва Эрон АҚШ билан қуролли тўқнашувдан қочишга интилаётган бўлсалар-да, улар Ғарбнинг заифлашаётганини англаб, Қўшма Штатларга глобал майдонда қаршилик кўрсатишга тобора тайёр бўлиб бормоқда. Бу эса инқироз ҳолатида хатоларга йўл қўйиш хавфини оширади", — дея фикр билдирди генерал Гийо.