2022 йил 24 февралдан 1 мартгача БМТ Украинада тинч аҳолининг ўлими ёки жароҳатланиши билан боғлиқ 752 та ҳолатни қайд этди: 227 киши ҳалок бўлган, 525 киши яраланган. Бу ҳақда UNHumanRightsUkraine маълум қилди.
Ушбу ўлим ёки жароҳатларнинг аксарияти кенг миқёсда таъсир кўрсатадиган портловчи қурилмалар, жумладан оғир артиллерия ўқлари, реактив тизимлар ва авиазарбалар оқибати бўлган.