Украинадаги меҳнат мигрантлари орасида Ўзбекистоннинг тахминан 700 га яқин фуқароси бор — УНИАН.
"Украинада меҳнат мигрантларини жалб қилиш учун катта эҳтиёж мавжуд бўлиб, бу уруш йилларида тобора кучайиб бормоқда. Бироқ, Украинада ишлашни хоҳловчилар сони камайиб бормоқда", деди Украинанинг “Офис миграционной политики” ташкилоти раҳбари Василий Воскобойник.
"Уруш даврида берилган рухсатномалар сони сезиларли даражада камайди. 2024 йилда 6 мингга яқин меҳнат рухсатномаси берилган. 2025 йилда мен ҳали рақамларни кўрмадим, лекин бутун мамлакат бўйича 8-9 мингта рухсатнома берилган", — деди мутахассис.
Воскобойникнинг сўзларига кўра, урушдан олдин, 2021 йилда Украинага ишга жойлашиш учун 24 мингта рухсатнома берилган ёки узайтирилган.
"Ажабланарлиси шундаки, 2024 йилда Бангладеш ва Покистондан бутун мамлакат бўйлаб бир неча юз киши бор эди. Энг кўп ишчилар бу Туркия, Ўзбекистон, Озарбойжондан", — деди у.
Воскобойникнинг таъкидлашича, 2024 йилда энг кўп рухсатномани Туркия фуқаролари олган - 1 мингга яқин. Кейинги ўринларда Ўзбекистон - 700 га яқин, Ҳиндистон - 500, Озарбойжон - 400, Хитой - 350, Бангладеш - 319, Покистон - 205 ва Непал – 146.