Бугун 2 май, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Украинадаги ҳарбий ҳолат муддати узайтирилиши мумкин

Украинадаги ҳарбий ҳолат муддати узайтирилиши мумкин

Украина Президенти Владимир Зеленский мамлакатдаги ҳарбий ҳолатни 90 кунга, 23 августга қадар узайтиришни таклиф қилди. Бу ҳақда кеча, 18 май куни Олий Рада сайтида чоп этилган Президент фармонини парламент томонидан тасдиқлаш тўғрисидаги қонун лойиҳасида келтирилган.

“Украинадаги ҳарбий ҳолат муддати 2022 йил 25 май соат 05:30 дан 90 кунга узайтирилсин”, дейилади ҳужжатда.

Шу тариқа, ҳарбий ҳолат режимини 23 августгача, деярли мамлакат Мустақиллик кунига (24 август) қадар узайтириш таклиф қилинмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Украинада 24 февралда жорий этилган ҳарбий ҳолат икки марта 30 кунлик муддатга узайтирилган эди.

Киритилди: 11:15 19.05.2022. Ўқилди: 2205 марта. Фикрлар сони: 3 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!