Ўзбекистоннинг Украинадаги элчихонаси Telegram орқали айни дамда Украинада бўлган ўзбекистонликларга мурожаат қилди.
Бу ҳақда «Дунё» ахборот агентлиги хабар берди.
Қайд этилишича, мурожаатда элчихона «тасдиқланмаган, сохта маълумотларни тарқатмасликни ва ваҳима қўзғамасликни» сўраган.
«Элчихона Украина давлат органлари, дипломатик корпус ва юртдошларимиз билан доимий алоқада», дейилади мурожаатда.
Элчихона, шунингдек, «Ўзбекистон ҳаво йўллари» Миллий авиакомпанияси Киевга мунтазам рейслар амалга ошираётгани ва манфаатдор фуқаролар Киев–Тошкент йўналиши бўйича Ўзбекистонга қайтишлари мумкинлиги ҳақида маълум қилган.