Украина президенти девони раҳбари ўринбосари Ростислав Шурма: Украина Қуролли Кучларини молиялаштириш учун мамлакатда янги солиқ жорий қилиниши мумкин.
"Ҳарбий буджетнинг барча харажатлари фақат солиқ тўловчилар ҳисобидан молиялаштирилади. Шу сабабли биз Қуролли Кучлар эҳтиёжлари учун маълум солиқни жорий этиш масаласини ҳам кўриб чиқамиз, унинг формуласини ҳам муҳокама қиламиз", — деди Шурма.