Украина президенти Владимир Зеленский Украинада сув таъминоти билан боғлиқ жиддий муаммолар ҳақида маълум қилди.
"Энг қийин вазият — бу Киев ва унинг вилояти, Винница ва унинг вилояти, Лвов ва унинг вилоятида, лекин, бошқа кўплаб минтақаларда ҳам, афсуски, кенг кўламли узилишлар мавжуд", — деди у.
Зеленский, шунингдек, энергетика тизимини барқарорлаштириш учун катта ҳажмдаги ишлар зарурлигини эслатди.