Украина Президенти Владимир Зеленский республикада энг яхши ўқитувчиларни ишлашга ва "келажак одамларини" тайёрлашга таклиф қиладиган янги университет пайдо бўлиши ҳақида хабар берди. Бу ҳақда "Страна.уа" нашри ёзмоқда.
Сиёсатчининг сўзларига кўра, таълим муассасаси келажак президентлик университети деб номланади. Бу ўқувчиларни миллий манфаатларни ҳимоя қилиш учун илғор технологиялар асосида тарбиялашга қаратилади. "Университет ахборот ва киберхавфсизлик бўйича мутахассисларни, сунъий интеллект, нанотехнология, космик, энергетика, биотехнология бўйича мутахассисларни тайёрлайди", деди Зеленский.
Унинг қўшимча қилишича, университетнинг барча талабалари ва тингловчилари учун ўқитиш бепул амалга оширилади, аммо диплом олганидан сўнг битирувчилар бир мунча вақт Украинада ишлашлари шарт. "Бизнинг мақсадимиз - бу бутун Украинада энг яхши шароитлар, энг яхши ўқитувчилар, энг яхши талабалар", деб қўшимча қилди давлат раҳбари. Президент янги таълим ташкилоти, шунингдек унинг очилиш вақти ҳақида бошқа тафсилотларни айтмади.
Аввалроқ Зеленский Украинани космик кучга айлантиришга ва тегишли миллий саноатни қайта тиклашга ваъда берган эди. Шу мақсадда у илм-фанни молиялаштириш ёндашувларини қайта кўриб чиқишни ва Киев учун Tвропа космик агентлигига аъзоликни таклиф қилди.