Бугун 23 ноябрь, 2026 йил, душанба

O'ZB

Украинада карантин икки ярим ойга узайтирилди

A A A
Украинада карантин икки ярим ойга узайтирилди

Украина коронавирус пандемияси сабабли киритилган карантинни 30 апрелгача узайтирди, бундай қарор Ҳукумат йиғилишида қабул қилинган.

Шунингдек, минтақалар эпидемиологик вазият даражасига кўра тўртта зонага: яшил, сариқ, тўқ сариқ ва қизил рангларга бўлинадиган адаптив карантин моделига қайтади. Тоифага қараб, минтақаларда чекловлар ўрнатилади.

“Қарор келаси ҳафтадан кучга киради, шунинг учун барча украиналиклар у билан танишишлари, тайёр бўлишлари мумкин”, деди Украина Бош вазири Денис Шмигал.

Украина Соғлиқни сақлаш вазирлиги раҳбари Максим Степановнинг таъкидлашича, ҳозирда бутун мамлакат бўйлаб амал қиладиган чекловлар даражаси бироз бўшашган ҳолда сариқ зонага тўғри келади.

Киритилди: 23:26 17.02.2021. Ўқилди: 1597 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда