Бугун 9 май, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Украинада ҳосил деярли икки баробарга қисқаради - Тарас Высоцкий

Украинада ҳосил деярли икки баробарга қисқаради - Тарас Высоцкий

Бу ҳақда Украина қишлоқ хўжалиги вазирининг биринчи ўринбосари Тарас Высоцкий Reuters агентлигига маълум қилди. Ўтган йили Украинада 86 миллион тонна ҳосил йиғилган бўлса, бу йил унинг миқдори фақат 48,5 миллион тонна бўлиши кутилмоқда, дейилади хабарда.

Маълумот берилишича, ушбу вазият уруш туфайли экилган ерлар миқдори чорак қисмга қисқаргани оқибатида содир бўлади.

Бундан ташқари, ҳосилни экспортга жўнатишнинг имкони йўқлиги сабаб республикада 30 миллион тонна миқдоридаги ғалла ортиб қолиши мумкин ва бу бюджет даромадларини сезиларли даражада камайтиради.

18 минг тонна Украина маккажўхориси ортилган кема Польша орқали Испанияга жўнатилган. Бу уруш бошланганидан бери жўнатилган илк юкдир. Энди Украина экспорт учун донларни Руминия ва Польша орқали жўнатади.

Украина портларидан ғалла экспорти бўйича музокаралар ҳамон давом этмоқда. Украинадан портларини минадан тозалаш талаб қилинмоқда, бироқ мамлакат расмийлари Россия кейинчалик уларга денгиздан ҳужум қилиши мумкинлигидан қўрқишади.

Киритилди: 22:01 13.06.2022. Ўқилди: 3129 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!