Украинада, Хмельницк вилояти Каменец-Подолск туманида ҳаво шарининг қулаши натижасида бир киши ҳалок бўлди ва яна беш киши жароҳат олди, деб хабар бермоқда Хмельницк вилояти полицияси матбуот хизмати.
Ҳодиса бир кун олдин Кулчиевци қишлоғи яқинида содир бўлган. Шарда учувчи ва бешта йўловчи бўлган.
"Бир киши вафот этди, яна беш киши, шу жумладан учувчи турли даражада тан жароҳати олишди", дейилади хабарда.
Каменец-Подолск тумани полиция бўлими терговчилари Украина Жиноят кодексининг 281-моддаси 3-қисми — ҳаво парвозлари қоидаларини бузиш бўйича судгача бўлган терговни бошладилар.