Бугун 27 январь, 2026 йил, сешанба

O'ZB

Украинада ҳарбий ҳолат узайтирилди

Украинада ҳарбий ҳолат узайтирилди

Украина Президенти Владимир Зеленский ҳарбий ҳолат ва умумий сафарбарликни узайтириш тўғрисидаги қонунларни имзолади.

Тегишли ҳужжатлар Олий Рада веб-сайтида эълон қилинди.

Қабул қилинган қарорларга кўра, ҳарбий ҳолат ва сафарбарлик яна 90 кун - 2026 йил 4 майгача амал қилади.

Эслатиб ўтамиз, Олий Рада 13 январь куни ҳарбий ҳолат ва сафарбарликни яна узайтириш тўғрисидаги қарорни қабул қилди.

Киритилди: Бугун 08:00. Ўқилди: 377 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!