Бугун 23 ноябрь, 2026 йил, душанба

O'ZB

Украинада ҳар куни иккитадан ибодатхона вайрон қилинган — вазирлик

A A A
Украинада ҳар куни иккитадан ибодатхона вайрон қилинган — вазирлик

Украинада уруш бошланганидан бери 59 та черков ва маънавий бинолар шикастланган. Ҳар куни иккита ибодатхона вайрон қилинади. Бу ҳақда Украина Маданият вазирлиги хабар бермоқда.

Вайрон қилинган маънавий тузилмалар мамлакатнинг камида саккизта минтақасида жойлашган: Киев, Донетск, Житомир, Запорожье, Луганск, Суми, Харков ва Чернигов.

Уларнинг катта қисми православ черковларидир.

Масжидлар, протестант черковлари, диний таълим муассасалари ва диний ташкилотларнинг маъмурий бинолари ҳам зарар кўрган.

Киритилди: 17:42 30.03.2022. Ўқилди: 3570 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда