Украина келаси икки йил ичида Европа Иттифоқига аъзо бўлишга тайёр бўлади, мамлакат НАТОга ундан ҳам эртароқ аъзо бўлиши мумкин, деди Украина бош вазирининг Европа ва Евроатлантика интеграцияси бўйича ўринбосари Олга Стефанишина.
Стефанишинанинг таъкидлашича, можаронинг бориши Киевга ЕИга аъзоликни бериш тўғрисидаги қарорнинг сиёсий доираси билан белгиланади. Стефанишина қўшимча қилдики, уруш тугаганидан кейин Украина “бу қарор тезроқ қабул қилиниши учун ҳозир қилаётганидан ўн баробар кўпроқ” қилади.
“Келгуси икки йил ичида Европа Иттифоқига аъзо бўлишга тайёрмиз”, деди у.
Стефанишина, шунингдек, Украина Европа Иттифоқига қўшилишидан ҳам олдин НАТОга аъзо бўлишига ишонади.