Украинада маҳаллий аҳоли генераторлар, чироқлар, шамлар ва электр токининг узилишидан омон қолишга ёрдам берадиган бошқа товарларни оммавий равишда харид қила бошлади, деб ёзади “ТAСС” Украина ОAВларига таяниб.
Маълум қилинишича, генераторларга бўлган талаб 5–7 баробар ошган. Умуман олганда, октябрь ойида ушбу ускуна ўтган йилнинг кузига қараганда 15 баробар кўп сотиб олинди.
Aвтоном электр таъминоти билан боғлиқ деярли барча товарлар учун ҳам нархлар ўсиб бормоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Украина президенти Владимир Зеленский Украинадаги электр станцияларининг 30 фоизи вайрон бўлгани, бу эса электр таъминотида катта узилишларга олиб келганини айтганди.