Бугун 13 ноябрь, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

"Украинада аскарлар етишмовчилиги ортиб боряпти"

"Украинада аскарлар етишмовчилиги ортиб боряпти"

Киев ҳокими Виталий Кличко Украинада аскарлар етишмовчилиги ортиб бораётганини ва мамлакат олдида жиддий синовлар турганини таъкидлади.

“Бизда аскарлар ва инсон ресурслари билан боғлиқ улкан муаммолар бор... Хорижда бўлган ёшларнинг камида ярми қайтиб келса ҳам хурсанд бўлардик. Лекин бунинг учун тинчлик, иш ўринлари ва юқори ҳаёт сифати зарур. Урушдан кейин мамлакатни катта қийинчиликлар кутмоқда”, — деди Кличко.

Шунингдек, у аскарлар етишмаслиги сабабли Украинада сафарбарлик ёшини 25 ёшдан 22 ёшгача тушириш зарурлигини айтди.

“Ҳозир Украинада фақат 25 ёшдан бошлаб сафарбарликка чақириш мумкин. Бу ёшни 23 ёки 22 ёшгача пасайтириш мумкин эди”, — дея қўшимча қилди Киев ҳокими.

Газеталарнинг ёзишича, бу фикрлар Украинада ёш эркакларнинг хорижга чиқиб кетиши бўйича хавотир кучайганини кўрсатмоқда.

Оммавий ахборот воситалари маълумотларига кўра, Украина армиясида шахсий таркиб етишмовчилиги кузатилмоқда. Хабарларда таъкидланишича, ҳарбий комиссариатлар томонидан сафарбарлик жараёнлари билан боғлиқ ҳолатлар мамлакатдаги муҳокамалар ва норозиликларга сабаб бўлмоқда.

Ижтимоий тармоқларда ҳарбий чақирув жараёнларини акс эттирувчи видеолар тарқалмоқда. Айрим материалларда ҳарбий комиссариат ходимлари фуқароларни автобусларга олиб кетаётгани, баъзи ҳолатларда куч ишлатилгани ҳақида ҳам маълумотлар берилади.

Шу билан бирга, Украинада чақирув ёшидаги айрим эркаклар чақирувдан қочишга урингани ҳақида ҳам хабарлар чиқмоқда — айримлари мамлакатни ноқонуний тарк этмоқда ёки уйда яшириниб қолмоқда.

Киритилди: 23:45 12.11.2025. Ўқилди: 1060 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!