Бугун 26 декабрь, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Украина йилига 20 миллиард долларлик қурол ишлаб чиқариши мумкин

Украина йилига 20 миллиард долларлик қурол ишлаб чиқариши мумкин

Украина ҳарбий саноати йилига 20 миллиард долларлик қурол ишлаб чиқаришга қодир.

Бу ҳақда Украина собиқ стратегик саноат вазири, мамлакат президенти Владимир Зеленскийнинг стратегик масалалар бўйича мустақил маслаҳатчиси Александр Камишин маълум қилди.

Унга кўра, 2025 йилда бу миқдор 30 миллиард долларгача ошади. Агентликнинг таъкидлашича, гап бошқа нарсалар қаторида жуда кўп сонли учувчисиз учиш аппаратлари, шунингдек, 1,5 минг км гача парвоз масофасига эга баллистик ракеталарни ишлаб чиқариш қобилияти ҳақида бормоқда.

Ноябрь ойи бошида Украинанинг "Спеттехноекспорт" давлат корхонаси директори Алексей Петров Украина келаси йилнинг ўрталарида ўзининг баллистик ва қанотли ракеталарини ишлаб чиқаришни бошлашни режалаштираётганини эълон қилди.

Киритилди: 17:28 11.11.2024. Ўқилди: 1204 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!