Бугун 10 август, 2026 йил, душанба

O'ZB

Украина ва Россия бир-бирининг ҳудудларига кенг кўламли ҳужум уюштирди

Украина ва Россия бир-бирининг ҳудудларига кенг кўламли ҳужум уюштирди


Украина дронлари 9 августга ўтар кечаси Россиянинг Белгород шаҳрига ҳужум қилди. Белгород вилояти оператив штаби хабарига кўра, 29 та кўп квартирали уй, учта маъмурий бино, учта ижтимоий ва олтита тижорий объект шикастланган.

Белгород вилояти губернатори вазифасини бажарувчи Александр Шуваев ҳужум оқибатида 5 киши ҳалок бўлиб, яна 25 киши, жумладан, тўрт ва тўққиз ёшлардаги болалар жароҳатлангани ҳақида хабар берди.

Россия армияси 9 август куни тонгда Харков бўйлаб зарба йўллади. Маҳаллий расмийлар ракеталардан бири Салтовка туманидаги кўп қаватли турар жой биноларидан бирига урилиб, подъездлардан бирининг еттинчидан тўққизинчи қаватигача вайрон бўлганини маълум қилган. Ушбу бинога қўшни жойлашган кўп қаватли уй ҳам зарба остида қолган. Сўнгги маълумотларга кўра, Харкив бўйлаб зарба оқибатида икки киши ҳалок бўлган ва яна 37 киши жароҳатланган.

Бундан ташқари, Россия Одессага ҳам ракета ва дронлар билан ҳужум қилди. Шаҳарнинг икки туманида бир неча турар жойлар шикастланди ва қисман вайрон бўлди. Жами 12 киши жароҳат олди.

Киритилди: 22:08 09.08.2026. Ўқилди: 427 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!