Бугун 17 ноябрь, 2026 йил, сешанба

O'ZB

Украина ва Канада ҳарбий тайёргарлик бўйича битим имзолади

A A A
Украина ва Канада ҳарбий тайёргарлик бўйича битим имзолади

Украина Ички ишлар вазирлиги ва Канададаги Миллий Мудофаа вазирлиги ҳамда Канада Қуролли Кучлари ўртасида ҳарбий ҳамкорликни такомиллаштиришга ёрдам берадиган, хусусан, ходимларни ўқитиш, тиббий тайёргарлик, логистика тизимини модернизация қилиш, ходимларнинг малакасини ошириш ва ўқитиш, тиллар бўйича курслар ва стратегик коммуникатсиялар соҳасида ҳамкорликни ривожлантирадиган битим имзоланди, дея хабар қилади Украина Ички ишлар вазирлиги расмий сайти.

Тадбирда Ички ишлар вазири Арсен Аваков, УМГ қўмондони Юрий Аллер, Канада қўшма оператсиялар қўмондонлиги қўмондони ўринбосари - Бош штаб раиси Уилям Сеймоур, Канаданинг Украинадаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Роман Вашчук иштирок этишди.

Manba: segodnya.ua

Киритилди: 07:00 18.05.2018. Ўқилди: 1351 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар