Бугун 8 сентябрь, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Украина ва Фаластиндаги можаролар юзасидан тинчлик ташаббусларини фаоллаштириш зарур,- Эрдоған

Украина ва Фаластиндаги можаролар юзасидан тинчлик ташаббусларини фаоллаштириш зарур,- Эрдоған

Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон Вашингтондаги НАТО саммити доирасида Греция Бош вазири Кириакос Мицотакис билан учрашди. Бу ҳақда Туркия президенти маъмуриятининг алоқа бўлими хабар берди.

Учрашувда Туркия ва Греция ўртасидаги икки томонлама муносабатлар, долзарб минтақавий ва глобал муаммолар муҳокама қилинди.

✍️ Эрдоған Туркиянинг Греция билан яхши қўшничилик асосидаги бирдамлик руҳини ривожлантириш учун саъй-ҳаракатларини давом эттираётганини ва бу саъй-ҳаракатлар янада кучайтирилишини таъкидлади.

Туркия раҳбари, шунингдек, Украина ва Фаластиндаги можаролар юзасидан тинчлик ташаббусларини фаоллаштириш зарурлигини қайд этди. Унинг фикрича, минтақадаги барча давлатлар бу ҳудудларда тинчлик ўрнатиш учун ҳаракат қилишлари керак.

Киритилди: 02:07 11.07.2024. Ўқилди: 620 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!