Россия Украина назоратидаги Покровск яқинидаги қишлоқни эгаллаб олганини маълум қилди.
Россия чоршанба куни ўз кучлари Украина шарқидаги Донетск вилоятидаги Покровск логистика маркази яқинидаги яна бир қишлоқни эгаллаб олганини ёки Кремль томонидан қўлланган атама билан айтганда «озод қилганини» айтди.
Ҳозирда қўлга олингани айтилаётган қишлоқ Карливка бўлиб, у Украина кучлари назорати остидаги Покровскдан 30 километр узоқликда жойлашган.
«Марказий гуруҳ қўшинлари Карловка қишлоғини тўлиқ озод қилди», — деди Россия Мудофаа вазирлиги қишлоқнинг русча номидан фойдаланган ҳолда.