Бугун 10 август, 2026 йил, душанба

O'ZB

Украина ва АҚШ қурол-яроғни қўшма ишлаб чиқаришни режалаштирмоқда

Украина ва АҚШ қурол-яроғни қўшма ишлаб чиқаришни режалаштирмоқда

Украина президенти Владимир Зеленский Киев ва АҚШнинг мудофаа саноати компанияси Lockheed Martin қурол-яроғни қўшма ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш устида иш олиб бораётганини маълум қилди.

Зеленский АҚШда Lockheed Martin раҳбарияти билан учрашди. Унинг сўзларига кўра, музокараларда қурол-яроғни қўшма ишлаб чиқариш, технологиялар алмашинуви, шунингдек, Patriot ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари бўйича ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинган.

«Украина ҳаётларни ҳимоя қилишда бизга ёрдам бераётганлар билан бўлишадиган тажриба ва имкониятларга эга», — деди президент.

Зеленскийнинг таъкидлашича, Украина ва АҚШ жамоалари қўшма ишлаб чиқаришни тезроқ йўлга қўйиш ҳамда Украинанинг мудофаа салоҳиятини кучайтиришга қаратилган аниқ ечимлар устида аллақачон ишламоқда.

Президент, шунингдек, компанияга Украинага кўрсатаётган ёрдами учун миннатдорлик билдирди.

Lockheed Martin АҚШнинг энг йирик қурол-яроғ ишлаб чиқарувчиларидан бири бўлиб, унинг маҳсулотлари қаторига ATACMS ракеталари, HIMARS реактив залп ўт очиш тизимлари, F-16 қирувчи самолётлари ва Patriot мажмуалари учун ракеталар киради.

Аввалроқ Зеленский АҚШ президенти Дональд Трамп билан учрашувида Украинада Patriot мажмуалари учун тутиб қолувчи ракеталарни лицензия асосида ишлаб чиқариш имконияти ҳам муҳокама қилинганини маълум қилган эди.

Киритилди: 22:30 29.07.2026. Ўқилди: 1028 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!