Украина президенти девони раҳбари маслаҳатчиси Михаил Подоляк Владимир Зеленскийнинг матбуот котиби ортидан АҚШ президенти Жо Байденнинг Украина Россиянинг яқинлашиб келаётган босқинига оид "огоҳлантиришларни эшитишни истамагани" ҳақидаги сўзларига муносабат билдирди.
"Агар Украина урушга тайёргарлик кўрмаган бўлса, нега биринчи зарбалар макетларга тушди, барча ўқ-дорилар тарқатилди, январь ва февраль ойларида машғулотлар ўтказилди? Украина ўтган йилдан бери урушга тайёргарлик кўрмоқда. Бўлажак босқин ҳақида нафақат Ғарб, балки бизнинг разведка ҳам маълум қилган эди”, — деб ёзди Twitter'да.
АҚШ президенти Жо Байден аввалроқ Украина президенти Владимир Зеленский Россиянинг февраль ойида Украинага бостириб кириши ҳақидаги огоҳлантиришларига эътибор бермаганини айтган эди.