Бугун 18 апрель, 2025 йил, жума

O'ZB

Украина Трампнинг сулҳ ташаббусларига қарамай, NATO’нинг ҳарбий ёрдамига умид қилиши мумкин

Украина Трампнинг сулҳ ташаббусларига қарамай, NATO’нинг ҳарбий ёрдамига умид қилиши мумкин

Украина Трампнинг сулҳ ташаббусларига қарамай, NATO’нинг ҳарбий ёрдамига умид қилиши мумкин – алянс бош котиби Марк Рютте.

2025 йил бошидан бери NATO иттифоқчилари Украинага 20 миллиард евродан ортиқ ҳарбий ёрдам кўрсатишга ваъда беришган. Бу ҳақда NATO бош котиби Марк Рютте Брюсселда Шимолий Атлантика алянси мамлакатлари ташқи ишлар вазирлари йиғилишига бағишланган матбуот анжуманида маълум қилди. Қайд этилишича, 2024 йилда Киевга ҳарбий ёрдамнинг умумий миқдори тахминан 50 миллиард еврони ташкил этган.

Рюттенинг сўзларига кўра, Украина Трампнинг сулҳ урнатиш бўйича ташаббусларига қарамасдан, NATO’нинг ҳарбий ёрдамига умид қилиши мумкин. Шу билан бирга, алянс бош котиби Оқ уй раҳбарига "музокаралар жараёнини блокашни енгиб ўта олгани" учун миннатдорчилик билдирди, деб ёзади Reuters.

"Бундан ташқари, Буюк Британия, Франция ва бошқа давлатлар Украина учун хавфсизлик кафолатларини ишлаб чиқишга ҳисса қўшмоқда", – дея қўшимча қилди Рютте.

Киритилди: 14:34 03.04.2025. Ўқилди: 530 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!