Бугун 23 ноябрь, 2026 йил, душанба

O'ZB

Украина шарқидаги жангларда собиқ британ аскари ҳалок бўлди

A A A
Украина шарқидаги жангларда собиқ британ аскари ҳалок бўлди

Жорий йилнинг март ойида Британия армиясидан нафақага чиққан Британия фуқароси Жордан Гатли Украинада вафот этди, дея хабар беради унинг оиласи.

“Кеча биз ўғлимиз Украинанинг Северодонецк шаҳрида вафот этгани ҳақида даҳшатли хабар олдик”, — деб ёзди Гетлининг отаси Фейсбукда.

Дин Гетлининг сўзларига кўра, унинг ўғли Жордан украиналиклар томонида жанг қилган.

"У ўз ишини яхши кўрарди. Биз у билан жуда фахрланамиз. У ҳақиқатан ҳам қаҳрамон эди ва бизнинг қалбимизда абадий қолади", - деб ёзган марҳум британияликнинг отаси.

Гатли Россия босқинининг бошланишидан кейин Украинада вафот этган иккинчи британиялик бўлди - апрель ойида 36 ёшли Скотт Сиблининг ўлими ҳақида маълум бўлди.

Северодонецк бир неча ҳафта давомида Россиянинг Украинадаги ҳужумининг асосий маркази бўлиб қолмоқда.

Киритилди: 23:32 12.06.2022. Ўқилди: 4010 марта. Фикрлар сони: 8 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда