Бугун 19 сентябрь, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Украина Россияни мағлуб этиш режасини тайёрлади. У 4 банддан иборат

Украина Россияни мағлуб этиш режасини тайёрлади. У 4 банддан иборат

Украина АҚШ президенти Жо Байденга Россия устидан ғалаба қозониши учун тўртта асосий бандни ўз ичига олган режа тайёрлади. Бу ҳақда Украина президенти девони раҳбари маслаҳатчиси Михаил Подоляк маълум қилди.

Подолякнинг сўзларига кўра, режанинг бандларидан бири Украина Қуролли кучларининг Курск вилоятига ҳужуми бўлган. Президент девони раҳбари маслаҳатчисининг таъкидлашича, бу операция гўёки Украина қўшинлари зарур ресурсларга эга бўлса, жанговар алоқа чизиғидаги воқеаларни назорат қилиш қобилиятини кўрсатади.

Режанинг иккинчи банди иқтисодий таркибий қисмга асосланади. Подолякнинг айтишича, Украина ғалаба қозониши учун Россия Федерациясига қарши санкциялар самарадорлигини таҳлил қилиш, шунингдек, Европа компанияларининг Россия бозоридаги фаолиятини давом эттириш масаласини ҳал қилиш зарур.

Украина президенти девони раҳбари маслаҳатчисининг қўшимча қилишича, ғалаба қозониш учун Украина ҳам НАТОдаги ўз ўрнини ва глобал хавфсизликнинг аниқ тузилмасини аниқлаши зарур. Подоляк тилга олган яна бир жиҳат Россияга ўз шериклари томонидан дипломатик босим бўлди.

27 август куни Украина президенти Владимир Зеленский «ғалабага эришиш режаси» борлигини айтди. Шунингдек, у буни Байден ва АҚШ президентлигига Демократик ва Республикачилар партияларидан номзодлар Камала Харрис ва Доналд Трампга кўрсатишга тайёрлигини маълум қилди.

Киритилди: 23:14 28.08.2024. Ўқилди: 3507 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!