Бугун 19 ноябрь, 2026 йил, пайшанба

O'ZB

Украина Россияга талаб қўйди

A A A
Украина Россияга талаб қўйди

Украина Ташқи ишлар вазирлиги Россиядан гўёки ушбу давлат чегарасини бузгани учун қўлга олинган Украина ҳарбий-денгиз кучлари кемаларидаги денгизчиларни қайтаришни талаб қилди. Бу ҳақда "Кун" нашри хабар бермоқда.

Вазирлик Москвани яраланганларга зудлик билан тиббий ёрдам кўрсатиш, шунингдек, «Украина томонига етказилган зарар учун товон пули тўлаш»га чақирди.

Бундан ташқари, Украина Ташқи ишлар вазирлиги иттифоқчилар ва шерикларга Россияни босиб туриш учун «янги санкцияларни қўллаш ва мавжуд бўлганларини кучайтириш», шунингдек, Украинага ҳарбий ёрдам тақдим этиш бўйича мурожаат билан чиқди.

 

Киритилди: 10:37 26.11.2018. Ўқилди: 1534 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар