Бугун 19 сентябрь, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Украина Россияга ҳужум уюштириб нималарга эришгани эълон қилинди

Украина Россияга ҳужум уюштириб нималарга эришгани эълон қилинди

Украина ҳарбийлари 600 нафар рус аскари ва Курскдаги 100 та аҳоли пунктини қўлга олганини маълум қилди.

Украина Курскда 600 га яқин рус аскари асирга олинганини айтди.

Украина ҳозирда Россиянинг Курск вилоятидаги 1294 квадрат километр ва 100 та аҳоли пунктини назорат қилаётганини айтмоқда.

Украина бош қўмондони генерал Александр Сирский ҳам ҳозиргача 594 рус аскари асирга олингани ва Украина қўшинлари минтақада олдинга силжишда давом этаётганини айтди.

Сирский телевидение орқали берган чиқишида, шунингдек, Россия Курскга қўшинларини олиб келганини, Украина жанубидаги фаоллигини камайтирганини, бу эса Киев операциясининг аниқ мақсадларидан бири эканини айтди.

“Курск операцияси унинг кучларининг муҳим қисмини бошқа томонга йўналтирди", деди у.

«Ҳозирги кунда Курск фронтига 30 мингга яқин ҳарбий хизматчилар жўнатилганини айтишимиз мумкин ва бу кўрсаткич ошиб бормоқда», — дея қўшимча қилди у.

Киритилди: 19:46 28.08.2024. Ўқилди: 2704 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!