Бугун 17 сентябрь, 2024 йил, сешанба

O'ZB

Украина РФ раислигида БМТ Хавфсизлик кенгаши йиғилишида иштирок этишдан бош тортди

Украина РФ раислигида БМТ Хавфсизлик кенгаши йиғилишида иштирок этишдан бош тортди

Украина Россия раислигида ўтадиган БМТ Хавфсизлик кенгаши йиғилишида иштирок этмайди. Бу ҳақда Украина Ташқи ишлар вазирлигининг Телеграмъдаги хабарида айтилади.

Учрашув Ғарб давлатлари томонидан Украина Қуролли кучларига қурол етказиб бериш масаласига бағишланади.

«Шундай қилиб, Украина делегацияси Хавфсизлик Кенгашидаги Совет Иттифоқининг доимий ўрнини эгаллаб турган Россия Федерациясининг ноқонунийлиги ҳақидаги ўзининг принципиал позициясини тасдиқлайди», - дея таъкидлади Украина дипломатик департаменти.

ТИВнинг қўшимча қилишича, Украина томони Россия Федерацияси раислигида ўтказиладиган БМТ Хавфсизлик кенгаши йиғилишларида фақат БМТга шошилинч маълумотларни етказиш зарурати туғилган тақдирдагина иштирок этишга тайёр.

Киритилди: 23:02 26.07.2024. Ўқилди: 739 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!