Бугун 8 май, 2024 йил, чоршанба

O'ZB

Украина расмийлари Қримда камикадзе дронларини бошқарган Эрон ҳарбий маслаҳатчилари ўлдирилганини тасдиқлади

Украина расмийлари Қримда камикадзе дронларини бошқарган Эрон ҳарбий маслаҳатчилари ўлдирилганини тасдиқлади

Украина Миллий хавфсизлик ва мудофаа кенгаши котиби Олексий Данилов The Guardian нашрига берган интервьюсида аннекция қилинган Қримда Россия ҳарбийларига Эроннинг "Шоҳид-136" камикадзе-дронларини бошқаришда ёрдам берган бир неча эронлик ҳарбий маслаҳатчилар ҳалок бўлганини тасдиқлади.

Эрон ва Россия бир неча ой давомида Москванинг Теҳрондан Украинада фойдаланиш учун жанговар ўзи учар учоқларни олаётганини инкор этиб келган. Ноябрь ойи бошида Эрон ташқи ишлар вазири мамлакат Россияга дронлар етказиб бергани, бироқ бу уруш бошланишидан олдин бўлганини хабар қилган эди.

Октябрь ойи охирида The Jerusalem Post газетаси АҚШ ва Украина манбаларига таяниб, Қримда ўн нафар эронлик рус аскарларини Эрон дронларидан фойдаланишга ўргатиш чоғида Украина томонининг зарбалари туфайли ҳалок бўлганини маълум қилган эди.

Киритилди: 14:19 25.11.2022. Ўқилди: 2917 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!