Украина қўшинлари якшанба куни Москва вақти билан соат 4.00 да Пантелеймоновка қишлоғини ўққа тутди ва 155 мм калибрли олтита снарядни отди, деб хабар беради Донецк Халқ Республикасининг Ўт очишни тўхтатиш тартибини назорат қилиш ва мувофиқлаштириш бирлашган марказидаги ваколатхонаси.
“Украина Қуролли Кучлари томондан: соат 04.00 – Новгородское аҳоли пункти – Пантелеймоновка аҳоли пункти йўналишида ўт очилди: 155 мм калибрли олтита снаряд отилди”, — дейилади хабарда.
Бундан ташқари, миссия эрталаб соат 3.49 да Украина қўшинлари Степано-Кринка аҳоли пунктида МЛРСдан олтита ракета отганини хабар қилди.