Украина қуролли кучлари Бахмут йўналишидаги Клешчеевка ва Андреевка ҳудудларида маълум муваффақиятларга эришди, сўнгги бир ҳафта ичида улар бу йўналишда 2 квадрат км.ни озод қилишга муваффақ бўлишди. Бу ҳақда мудофаа вазири ўринбосари Анна Маляр брифингда гапирди.
Мудофаа вазири ўринбосарининг таъкидлашича, Украина қўшинлари Бахмут йўналишидаги Клешчеевка ва Андреевка ҳудудларида душманни ўз позицияларидан сиқиб чиқармоқда ва “бу ерда маълум силжиш” бор.
Унинг сўзларига кўра, Бахмут яқинидаги ҳужум кампанияси пайтида 49 квадрат км. ҳудуд аллақачон озод қилинган.