Америкалик актёр ва режиссёр Шон Пенн Россия тажовузини қайтаришда украиналикларни қўллаб-қувватлаш мақсадида кеча учинчи марта Украинага ташриф буюрди.
Президент Владимир Зеленский Facebook'да ёзганидек, Пенн номи бугун Киевдаги август ойида очилган Жасорат хиёбонида “Украина билан бошидан бирга бўлган” бошқа хорижий сиёсатчилар ва машҳурларнинг исмлари билан бирга пайдо бўлди.
Зеленский шунингдек, Пенн Киевга АҚШ Кино академиясининг мукофоти – “Оскар” ҳайкалчасини олиб келганини айтди. Зеленскийнинг сўзларига кўра, Пенн Украина Қуролли кучлари урушда ғалаба қозонгунча "Оскар”ни Киевда қолдиради.