Бундан МАГАТЭ миссияси станцияга келишига ва бу ер ўққа тутилгани бўйича далилларни кўришига йўл қўймаслик кўзланган.
Бу ҳақда Энергодар шаҳри ҳарбий-фуқаролик маъмурияти раҳбари Александр Волга маълум қилди. Унинг қўшимча қилишича, радиациявий фон ҳозирча нормал ҳолатда:
“Улар атом электр станцияси томига зарба беришди, шу орқали бу ерда террорчилик ҳаракатини амалга оширишни хоҳлашганди. Бу нафақат ушбу ҳудудда, балки Европага ҳам радиациянинг тарқалишига олиб келиши мумкин эди
Энергодар шаҳри ҳудудига ҳам, Запорожье АЭСига ҳам берилган тўғридан-тўғри зарбалар барча фактлари билан ҳужжатлаштирилган. Буларнинг барчаси, албатта, бизга келадиган МАГАТЭ миссиясига тақдим этилади. Бундан эса Украина сиёсатчилари ва ҚК қўрқади”.