Украина президенти Владимир Зеленскийнинг АҚШга яна бир марта бориши билан боғлиқ режалари маълум қилинди, дейилади “РБК-Украина” хабарида.
Украина президентининг матбуот котиби Сергей Никифоровнинг айтишича, давлат раҳбари маъмурияти президентнинг Нью-Йоркка ташрифига тайёргарлик кўрмоқда, Нью-Йоркда президент БМТ Бош ассамблеясида иштирок этади.
Эслатиб ўтамиз, БМТ Бош ассамблеясининг 76-сессияси 14 сентябрдан, ундаги алоҳида мунтазам музокаралар эса 21 сентябрдан бошланади. Бу Зеленскийнинг АҚШга шу ойдаги иккинчи ташрифи бўлади.