Бугун 6 май, 2024 йил, душанба

O'ZB

Украина президенти Беларусга бормасликка қарор қилди

Украина президенти Беларусга бормасликка қарор қилди

Украина Президенти Владимир Зеленский Беларусга ташрифини бекор қилди. Бу ҳақда Беларуснинг Украинадаги элчихонаси хабар берди.

Дипломатик ваколатхонанинг таъкидлашича, минтақавий ривожланиш форумига ташриф Украина томонининг ташаббуси билан бекор қилинган. Киев буни 2021 йилга қолдиришни таклиф қилди.

«Украина раҳбарияти муносабатларни "пауза"га қўйгани биз минтақалар, шаҳарлар, қишлоқ кенгашлари ва бизнес билан алоқаларни давом эттиришимизни англатади. Биз бунга тайёрмиз”, - дейилади баёнотда. Беларус томонининг таъкидлашича, Украина раҳбариятининг бундай қарори икки мамлакат иқтисодиётига, минтақалар ва аҳоли ўртасидаги алоқаларга таъсир кўрсатадиган тайёргарлик ишларини бекор қилди.

16 сентябрда Украина Беларусдаги сиёсий инқирозга нисбатан бетарафлигини эълон қилди. Aввалроқ Зеленский Беларусь Президенти Aлександр Лукашенкога такрорий президентлик сайловларини ўтказишни маслаҳат берганди.

Киритилди: 18:37 24.09.2020. Ўқилди: 2492 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!