Бугун 23 ноябрь, 2026 йил, душанба

O'ZB

Украина пойтахти Киевнинг ёзилиши ўзгарди

A A A
Украина пойтахти Киевнинг ёзилиши ўзгарди

Facebook ижтимоий тармоғи Киев номини инглиз тилида ёзиш қоидасини ўзгартирди. Бу ҳақда Украина ташқи ишлар вазири Дмитрий Кулеба маълум қилди.

Энди ижтимоий тармоқнинг алгоритмлари аввалгидек "Kiev" эмас, "Kyiv" белгиларидан фойдаланишни таклиф қилади.

"Бундан буён бу Кyiv бўлади — Украина пойтахти эслатиб ўтилган манзиллар ва жойлар рус тилидан эмас, фақат украин тилидан таржима қилинади", — деб ёзди Кулеба Facebookда.

Унинг сўзларига кўра, эски белгилар аввалги белгилар билан қолади ва уларнинг ҳаммаси "тўғри" бўлади.

Киритилди: 17:05 27.06.2020. Ўқилди: 4490 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда